Product Summery
Қўлингиздаги Қуръони каримнинг ушбу изоҳли таржимаси юртимизда етишиб чиққан аллома, Қўқон ва Бухоро мадрасаларида илм таҳсил қилган, сўнгра чорак асрдан зиёд умри Афғонистон ва Ҳиндистон ўлкаларида илм излашда ўтган табаррук инсон, хатми кутуб қилган беқиёс олим Муҳаммаджон Мулло Рустам ўғли Қўқондий (Мавлавий Ҳожи Ҳиндистоний) (1892—1989) қаламига мансубдир. Ушбу изоҳли таржима улкан олимнинг кўп йиллик илмий изланишлари ва теран мушоҳадалари ўлароқ дунёга келди.