Product Summery
Адем Гунеш 1969 йил Анқарада туғилган. Роттердам университетида (Нидерландия) педагогика йўналишида таҳсил олди, АҚШда малака оширди. Нидерландия ва Бельгияда муқобил таълим тизимлари (Монтессори, Вальдорф, Режио Эмилия, Фербер) бўйича тадқиқотлар олиб борди. Истанбулдаги йигирмата мактабда Монтессори тизимининг татбиқ этилиши бўйича лойиҳага бошчилик қилди. Адем Гунеш бола таълими мавзусида оммавий ахборот воситаларида мунтазам чиқишлар қилади. Йигирмадан зиёд китоблар муаллифи, икки китоби инглизчага таржима қилинган. Бир қатор маҳаллий ва халқаро уюшмаларнинг аъзоси ҳисобланади. Адем Гунеш оилали, тўрт нафар фарзанди бор.