Product Summery
Ушбу китобда муаллиф Ислом жамияти таназзулининг сабаблари, хусусан, Ислом маданиятининг заифлашуви ва оқибатларини илмий жиҳатдан таҳлил қилган. Ислом маданиятининг қайта тирилиши, уйғонишиучун нималар қилиниши кераклиги, бу йўлда қандай иқтисодий, сиёсий ва географик имкониятларга эгалиги ва, умуман, Ислом маданияти инсониятга қай даражада керак ва муҳимлиги ҳақида қарашларини далиллар орқали баён қилади. Ёзувчи асарида маданиятсиз иқтисод ва иқтисодсиз маданият бўлмайди, деган фикрни илгари суради. Шунингдек, китобда оила фаровонлиги, ўзаро бирлик, қўшничилик алоқалари, тенглик каби мавзулар ҳам ёритиб ўтилган.