Эҳромлар қизи Лайло (A5,қаттиқ) 270 bet

45 000 сум

Product Summery

Турк адабиётининг машҳур ёзувчиси Омина Шенликўғли қаламига мансуб "Эҳромлар қизи Лайло" романини ўқир экансиз, асар қаҳрамонлари, айтиш жоиз бўлса, уч авлод ҳаётининг турли синовлари, тақдирнинг кутилган ва кутилмаган сийловлари билан эврилишига гувоҳ бўласиз. Отасининг қаршилигига қарамай ўз севгилисини танлаган Лайлонинг бахтиёр ва ширин бошланган кунлари шу қадар аччиқ ва шу қадар аянчли якун топадики, воқеа ривожини кузатиб бораётган ўқувчининг қалби оғримай қолмайди. "Ундай қилма ўғлим! Ёлвораман сенга! Болам, сенга яхши бўлиши, кўнглинг ўксик бўлмасин деб ҳаракат қилдим... Болам қайт! Сени жангари қилолмайман!.." Севган ёрининг, умр йўлдошининг хиёнати сабаб ҳали туғилмаган гўдагининг келажаги ва истиқболи учун ўзининг ҳаётини маълум маънода қурбон қилган Лайлонинг ўғлига қилган илтижоларини гўё эшитиш, ҳис этиш жуда оғup. Қаердадир йўл қўйилган хато ёхуд бўшлиқ онанинг фарзандининг ўз орзусидагидек инсон бўлиб улғайиши йўлида қилган минг ҳаракатини бутунлай аксига эврилиш қилди. Аммо аччиқ якун бўлсада, онанинг халқи, Ватани олдида адолатли қарор қабул қилиши яраланган юраги, бой берган фарзанди учун таскин бўла олади.

Ushbu kitob hozirda mavjud emas!!!

O‘xshash kitoblar