Product Summery
Англиялик машҳур адиба, детектив асарлар муаллифи Агата Кристининг ушбу романи содир этилган жиноятни фош қилишга бағишланган. Қотилликда айбланаётган қиз ҳамда бошқа қаҳрамонлардан барча тафсилотларни сўраб-суриштириш ва мантиқий фикрлаш орқали бошқалар топиши мушкул тафсилотлардан бохабар бўлиб, барча далилларни келтирган Пуаро бегуноҳ қизнинг оқланишига сабабчи бўлади. Мазкур қизиқарли асар бошидан охиригача китобхонни ўзига жалб қилиб, қотил кимлигини билишга қизиқишини тобора кучайтириб боради. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.