Product Summery
Исмоил Билгин яқин тарихга оид мавзуларни, хусусан, Биринчи Жаҳон уруши воқеаларини ўз ичига олган асарлари орқали ёш авлоднинг тарихий билимларини орттиришга ҳисса қўшиш мақсадида бир қанча ҳикоялар, ёшларга оид романлар ёзган ва ёзишда давом этмоқда. Фаластин жанги Усмонийлар давлатини тор мор қилган жанг сифатида маълум. Сўнгги жабҳада жуда қийинчилик билан жанг олиб борилган ва афсуски, енгилиш аниқ бўлиб қолгач, «Мандрос яраш сулҳи» орқали давлат таслим бўлади. Фаластин жанги - бўлиб ўтган тарихий воқеалардан хулоса чиқаришнинг, бу давр тарихини чуқур ўрганиб, бугунги кун масалаларига оид жиҳатларни яхшироқ ўрганишнинг ҳам энг яхши намунасидир. Бу ерда бўлиб ўтган жараёнлар яқин ўтмишдаги бир қанча сиёсий ўзгаришларга сабаб бўлган. Бу китобда турк ҳарбий тарихида муҳим ўрин тутувчи 57-полк иштирок этган энг катта жангнинг оқибатлари баён этилган. Таржимон: Нодир Шамс