Product Summery
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан таълим олган саҳобалар, улардан кейинги авлод вакиллари - тобеинлар, табаа тобеинлар намозга жиддий эътибор беришган, уни тўкис адо этишга бор куч-ғайратларини сарфлашган, ҳар бир намозни кўтаринки кайфиятда кутиб олишган. Чунки уларнинг Аллоҳга муҳаббатлари, намозга иштиёқлари ўта кучли бўлган. Аммо энг яхши уммат дея таърифланган Ислом умматининг бугунги вакиллари аҳволи қандай? Албатта, ҳолимиз ўзимизга маълум. Афсуски, бугунхушуъга эътибор анча суст. Намозхонларда хушуънинг асари кўринмаётгандек гўё. Намоз ўқийдиганлар кўп, бироқ уни тўкис адо этиш ҳаракатидагилар оздек туюлади. Хўш, намозни Аллоҳ ва Расули буюрганидек ўқиш учун нималарга эътибор қаратиш керак? Қандай иллатлар хушуъга халал беради? Нима қилсак, намозимиз ҳусни қабул этилади? Қўлингиздаги китобда шулар хусусида сўз юритилади.