Product Summery
Мазкур асарнинг қўлёзмасини Боситхон табибнинг невараси Тоҳирхон Боситхонов бизга тақдим этди. Нашрга тайёрлашда қуйидаги тартибни қўлладик: бирорта доривор модданинг номи келтирилганда улардан бирининг тагига чизиқча чизилган бўлса, демак Бернуний ва Ибн Синода шу ном билан олинганини билдиради. Керакли дорини топиш учун эса кўрсаткич тузилди ва ҳар бир дори номи рақам билан белгиланди. Асарни нашрга тайёрлашда ўз ёрдамини аямаган тарих фанлари номзоди М.Раззоқовага ва илмий ходим Г.Зияхўжаевага ва институт катта лаборанти М.Усмоновага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.