Product Summery
Юртимиз шифобахш ўсимликларга ниҳоятда бой диёр. Ушбу рисолада қадимги ҳакимлар ишлатиб келган, табобатда ҳам қўлланилаётган айрим ўсимликларнинг шифобахш таъсири, уларнинг қандай касалликларда қай тариқада ишлатилиши, шунингдек диёримизда кенг тарқалган шифобахш ўсимлик турларидан унумли ва оқилона фойдаланишни тўғри йўлга қўйиш, уларнинг қисқа ботаник таърифи, географик тарқалиши, қўлланилиши, фойдаланиш муддатлари, кимёвий таркиби, уларни истеъмол этиш усуллари тўғрисида маълумотлар кенг баён этилган. Айни вақтда баъзи касалликларга биринчи ёрдам тариқсида қўллш учун амалий тавсиялар ҳавола қилинган. Китоб тиббиёт ходимлари ва талабалари ва барча қизиқувчилар учун мўлжалланган.