Product Summery
Тўқлик қадрин англамоқ учун... Инсон кунлаб оч қолса нима бўлади? Нималарни ҳис қилади? Рамазон кунларида буни янада теранроқ туйяпман. Ҳа, оч бўлмагунча очнинг ҳолини англамас экансан… “Очлик”… Бу китоб очликни шундай тасвирлайдики, уни ўз қўлларинг билан ушлаб кўргандай бўласан... Достоевский услубини эсга солиб юборувчи бу романни ўқиб тугатдим-у, беихтиёр елкамдан чуқур нафас олдим. Оч бўлса-да, ўзлигига хиёнат қилмаган, ўғрилик йўлига кирмаган, йўқсиллигига қарамай, бошқаларга ёрдам қўлини чўзишга интилган бир одам… Мен унинг тақдири ҳақида узоқ-узоқ ўйладим. Ва… Тушуниб етдимки, ҳақиқий асарлар, аслида, сўнгги саҳифани ёпган пайтинг бошланаркан. Уни тугатишга тугатаркансан-у, қаршингдаги деворга унсиз-унсиз тикилиб қолар экансан… “Очлик”… Ҳа, сўзлар билан фақат мана шундай фарёд уриш мумкин!!!