Product Summery
Баъзилар сукут қилиб йиғлайди... Баъзилар эса ёзиб йиғлайди. Сўзлар гоҳида жисмоний жароҳатдан ҳам қаттиқ азоб беради. Жонимизни оғритади. Худди Ишк каби... Ишк бор. Ундай бўлса, ошиқларнинг қусури йўқдир. Зеро, қалбимизга ишқни жойлаган ҳам У, барча дуо илтижоларимизни эшитгувчи ҳам У, баданни руҳидан бир либос каби чиқарган ҳам У (Аллох)дир. Эй азиз ўқувчим! Барчаси Аллоҳдандир. Ишк ҳам Ундан... Дард ҳам Ундан... Дармон ҳам Ундан. Бироқ қандайдир янглишиш, хато топсангиз, у мендандир. Нуқсонларни яширгувчи ҳам ягона Аллоҳдир ва Унинг марҳамати барчамиздан зиёдадир. Аммо ғариб кўнглим: “Ишқ бўлса, нуқсон йўқдир", - деб нидо қилмоқда. Айбга буюрманг, эй китобхоним... Барчаси ишқдандир...