Product Summery
Она томонидан Хоразмшоҳлар авлодидан бўлган Шарқнинг буюк даҳоси Мавлоно Жалолиддин Румийнинг дунёга келишидан то умрининг шомига қадар яхлит тадрижий маълумот берувчи мазкур биографик асар турк адиби Меҳмет Ўндер қаламига мансуб. Буюк сулола хонадонига мансуб бу муборак зот ҳақида Алишер Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат» асарида ҳам ғоят гўзал сўзлар битилган. Муаллиф Мавлоно ҳақидаги манбаларни чуқур ўрганиб, мазкур асарни қаламга олишда улардан кенг фойдаланган. Ушбу асар мутолааси орқали Мавлононинг сийрати, устозлари, унинг камолотига сабабчи бўлган тарихий шахслар, яшаш тарзи, оила аъзолари, яқинларига бўлган муносабати ҳақида қимматли маълумотларга эга бўласиз. Умри давомида кўнгилни азиз билган, уни Аллоҳнинг уйи ўлароқ билиб авайлаган Мавлононинг кўнгил оламига кўнгил кишиларини лутфан чорлаб, ҳайратга бой мутолаа завқидан бебаҳра бўлмасликка ундаймиз!