Режали аёл (флексибл муқова) 216 бет

63 000 сум

Product Summery

Ким учундир аёл бўлиш — бир синов. Эҳтимол, у ҳақдир. Патриархал анъаналар ҳануз ҳукмрон бўлган дунёда аёл учун имконият чеклангандай кўриниши табиий. Доим ҳам шундайми? Мей Маскнинг ушбу мемуарини ўқиб, машаққатларга дош берган аёл нафақат обрў ва бахт топиши, балки у тарбиялаган фарзандлар, керак бўлса, коинотни забт этиши мумкинлигини тушунамиз. Ушбу китобда машҳур миллиардер Илон Маскнинг онаси Мей Маск ўзининг мураккаб, лекин мазмунли ҳаёти тўғрисида сўзлайди. Асарни ўқиб, Мей Маск нақадар мустақил ва жасур аёл эканидан ҳайратланасиз. У ўзининг бой ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб, гўзаллик, соғлик, бахт ва фарзанд тарбияси сирларини биз билан баҳам кўради. Бой касбий ва ҳаётий тажрибага эга Мей Маск нафақат аёллар, балки эркаклар учун ҳам муваффақиятли инсон намунасидир. Унинг ҳикояси бизни тўкис ва эркин яшашга, дунё кўришга ҳамда мудом янги имкониятлар излашга илҳомлантиради. Эҳтимол, турмушимиздаги айрим тўсиқларни енгишда, зерикарли бир хилликдан халос қилишда Мей Маскнинг тажрибаси асқатар...

Soni

O‘xshash kitoblar