Product Summery
Султон Абдулҳамид II Усмонийлар салтанатини ниҳоятда оғир даврда бошқаришига тўғри келди. Бу даврда давлат иқтисодий жиҳатдан ниҳоятда мушкул вазиятда бўлиб, ҳудудий парчаланиш бошланган эди. Абдулҳамид II 1842 йилнинг 21 сентябрида дунёга келди ва 1918 йилнинг 10 февралида вафот этди. Отаси – султон Абдулмажид, онасининг исми Тиримужгон эди. Абдулҳамид ўн яшарлик пайтида онаси вафот этган. Ёшлигида форс, араб, француз тилларини ўрганди. Ўзидан аввалги подшоҳлардан фарқли равишда шаҳзодалик пайтида хорижга саёҳат қилди. Париж, Лондон ва Венага борди. Султон Абдулҳамид II 1876 йилнинг 31 августида тахтга ўтирди ва ҳукмронлиги 1909 йилнинг 27 апрелида тахтдан ағдарилиши билан ниҳоясига етди. Таълим, транспорт ва коммуникация, ҳарбий ва бошқа соҳаларда ислоҳотлар ўтказишга уринди. Жуда кўп танқидга учради, мустабидлик ва золимликда айбланди.