Product Summery
Ўрта асрлар туркий халқлар илм-фани дунёга Мирзо Улугбек, Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид Ал-Коший, Али Қушчи ва Носириддин Тусий сингари ўнлаб даҳоларни бердики, уларнинг беқиёс ҳиссаси туфайли ҳандаса, математика, астрономия, жуғрофия, мантиқ, илоҳиётшунослик каби аниқ ва ижтимоий фанлар жадал ривожланди, гуллаб -яшнади. Улар орасида мавлоно Алоуддин Али ибн Муҳаммад Қушчи Самарқандий(1403-1474)нинг номи шоҳ, олим ва улуғ мунажжим Мирзо Улуғбекнинг суюкли шогирди, Улуғбек илмий мактабининг атоқли намояндаларидан бири сифатида алоҳида ажралиб туради. Қўлингиздаги асар олимнинг илмий ва ҳаётий фаолиятига бир назар ўлароқ яратилган.