Product Summery
“Ҳамза” - худди шу исмли йигитнинг ҳам кулдирадиган, ҳам ўйга толдирадиган ҳикояси. У ҳамма озми- кўпми биладиган ижтимоий-сиёсий, тарихий воқеаларни "Фиғони луғотит турк" сарлавҳаси остида ўзига хос тил билан, истеҳзоли оҳангда ҳикоя қилиб беради. Унинг ўзлигини англашга, жамиятдаги муаммоларни тушунишга уриниши сиз азиз ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз. Йиллаб уринишдан кейин университет талабасига айланган Ҳамза нега ўқиш имкониятидан воз кечди? У ҳаётда ўз ўрнини топа оладими?.. Келинг, китобни мутолаа қилиш орқали ана шу саволларнинг жавобини билиб оламиз.