Product Summery
Норма Рестарик исмли ёш қиз машҳур Эркюль Пуаро ёнига маслаҳат сўраб келади. Қиз унга асабий, беқарор ва ҳадикли одамдек кўринади, худди одам ўлдирган қотилдек таассурот қолдиради. Аммо у на қурбоннинг исмини, на қотиллик юз берган вазиятни, на жиноят жойини эслай олади. Эркюль Пуаро унинг турмуш тарзи ва атрофидаги одамлар билан танишиб... зарур маълумотларни оз-оздан тўплаб... қотилликни излайди. Ушбу роман биринчи марта 1966 йилда Англияда нашр қилинган. Асар сюжети чигал, айёрона тузилган. Муаллиф бу романида йигирманчи асрнинг олтмишинчи йилларидаги замонавий ёшларнинг қиёфасини тасвирлайди.