Product Summery
Жуда кўп сирли қотилликлар изидан тушиб, унга кутилмаган ечим топадиган Эркюль Пуаро "Эндхауз жумбоғи" романида ҳам қотилни топишда адашмайди. Бироқ шубҳаларга ойдинлик киритиш учун жуда кўп тер тўкади. Чунки содир этилиши мумкин бўлган қотилликнинг олдини олиш пайида бўлган Пуаро кутилмаганда бунга рўбарў келади. Кўз олдида юрган жабрдийда қизнинг қотил бўлиб чиқиши ҳаёлига ҳам келмайди. Ниҳоят, ҳамманинг назарида ғалати кўринадиган хорижлик, бўйи калта ва ингичка мўйловли машҳур изқувар ҳаммасига нуқта қўйиб, қотилни моҳирлик билан тузоққа туширади.