Мен, болам ва пул (А5, юмшоқ) 176 бет

23 000 сум

Product Summery

Халқ орасида ҳаммамизга маълум бўлган бир ибора бор: «Бола-да, эсдан чиқарворади ...» Бола катталар томонидан қанчалик хафа қилинса ҳам, эртасига ҳеч нарса бўлмагандек яна ўша катталар атрофида парвона бўлаверади. Болалардаги бу ҳолат биз катталарни алдаб қўяди, негаки биз уларни кечаги воқеаларни унутиб юборибди, деб ўйлаймиз. Аслида ундай эмас. Боланинг ақли унутса ҳам, ҳис-туйғулари ҳеч нарсани унутмайди. Зеро, инсоннинг болалиги ақл билан ўрганиш эмас, балки ҳис-туйғулар билан шахсиятини шакллантириш давридир. Мисол учун, қоронғидан қўрқиш ақл билан боғлиқ эмас, уни руҳиятнинг жароҳатланиши десак ҳам бўлади .... Ёки тирноқ тишлашни ақл билан изоҳлаб бўлмайди, бу ҳолат руҳий заифликнинг ташқи кўриниши ҳисобланади. Бошқачароқ мисол келтирсам, жаҳли чиққан болани ақлий насиҳатлар билан тўхтатиб бўлмайди. Чунки унинг ички дунёсида рўй бераётган жараёнлар катта куч билан вулқондек ташқарига отилаётган бўлади. Шу ва яна бошқа барча ижобий-салбий ҳис-туйғулар болалик чоғларданоқ шаклланиб боради. Бола эркалатилса, эркатой бўлади, ҳадеб айбланаверса, ўзини айбдор деб билади ёки у қадрланмаса, қадрсизлик туйғуси билан улғаяди. Эътибор берилган, қадрланган бола эса азиз ва қадрли бўлади. Болага баҳо бериш унга эҳсон эмас,балки инсон сифатида унинг энг табиий ҳаққи ҳисобланади.

Soni

O‘xshash kitoblar