Product Summery
«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 3-сони Аллоҳ таолонинг одамзотга берган беҳисоб неъматларини эътироф этиш, уларга шукрона келтириш киши диёнатининг кўринишларидан биридир. «Шукр» сўзи «миннатдорлик» маъносини билдириб, истилоҳда яхшилик қилувчининг яхшилигини мамнунлик билан эътироф этишга айтилади. Агар атрофга озгина тафаккур назари билан қарасак, Аллоҳ таоло бизларга ато этиб қўйган беҳисоб неъматлар ичида эканимизни ҳис этардик. Аллоҳ таоло бандаларига турфа неъматларни ато этиш билан бирга, Ер юзидаги жамики наботот, ҳайвонот ва жамодотни уларга бўйсундириб қўйган. Шунингдек, тўлақонли ҳаёт кечириш учун зарур куч-қувват, жисмоний баркамоллик, саломатлик, уйқу, хотиржамлик, тинчлик-осойишталик кабилар ҳам ниҳоятда зарур. Банданинг Аллоҳ таоло розилигини топишидаги иймон, илм, ибодат, ихлос, ҳидоят ва ахлоқ каби неъматлар эса ҳаммасидан ҳам қийматли ва муҳим. Неъматларнинг энг афзали эса охират саодати ва Роббимизнинг висолидир.