Product Summery
Маълумки, Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг "Эй фарзанд" номли рисоласи аввал ҳам босилиб чиққан эди. Тез орада у ўқувчилар қўлига етиб уларга манзур бўлди. Бу китобчанинг одамлар орасида жуда тез тарқалгани, кишиларни ўз фарзандларининг камоли учун нечоғлик қайғураётганидан далолатдир. Ана шундай қувонарли ҳолатни кўриб, бу хайрли ишни давом эттириш мақсадида "Эй фарзанд"ни қайта, икиинчи нашрга тайёрлашни азм қилдик. "Эй фарзанд" яна китобхонлар қўлида. Ҳидоят ва тавфиқ Аллоҳдандир. Фарзандларимизни тўғри йўлда улғайиб, баркамол инсон бўлиб етишишларини Яратганнинг Ўзидан сўраб қоламиз.