Product Summery
Ушбу китобда “илмнинг эшиги” дея таърифланган Ҳазрат Алининг гўзаллик, комиллик, юксак ахлоқ-одобга доир ҳикматлари ва уларга берилган содда шарҳлар ўрин олган. Шунингдек, бу зотнинг панд-насиҳатлари ва тавсиялари, Алишер Навоийнинг "Назм ул-жавоҳир” асарида назм йўлида шарҳланган Ҳазрат Али ҳикматлари, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган ҳикматлари, Ҳазрат Али "Девон”идан парчалар китобнинг мазмун-мундарижасини бойитган.