Product Summery
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан гўзал насиҳатлар» деб номланувчи ушбу китобда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатмалари ва насиҳатлари, яъни ростгўйлик, омонатдорлик, тавозелилик, ота-онани ҳурмат қилиш, қўшни ҳаққи, меҳмон кутиш одоби, таомланиш одоби, шунингдек, Қуръони каримни ўқиш одоблари, Қуръони каримдаги баъзи сураларнинг фазилатлари ҳамда мавзуга оид ибратли ҳикоялар жамланган. Китоб ўсиб келаётган ёш авлодни исломий гўзал хулқ соҳибига айланишида дастуриламал бўлиб хизмат қилади, иншааллоҳ.