Product Summery
Аллоҳ таоло: «Раҳматим ҳамма нарсадан кенгдир» (Аъроф сураси, 156- оят), дея биз бандаларига канчалик меҳрибон эканини билдирган. Набий соллаллоху алайҳи васаллам: «Аллоҳ раҳматни юз бўлак қилган. Тўқсон тўққизтасини Ўз ҳузурида тутиб қолиб, бир бўлак раҳматни ерга нозил қилган. Ана шу бўлак туфайли махлуқотлар бир-бирларига меҳрибон. Ҳатто ҳайвон боласини босиб олишдан қўрқиб, туёғини кўтаради», деганлар. Дарҳақиқат, Одам алайҳиссаломдан бошлаб то қиёматга қадар яшаб ўтадиган барча яратиқларда табиий равишда меҳр-шафқат пайдо бўлади. Чунки бу махлуқларнинг Холиқи меҳрибон ва раҳимли бўлган Зотдир. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига асирлар келтирилди. Асирлар ичида бир аёл гирён уриб, типирчилаб юрарди. Бирдан у асирлар орасида юрган бир гўдак болани кўриб қолдида, уни бағрига босиб, эмиза бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: — Мана шу аёл боласини оловга ташлайди, деб ўйлайсизларми? – дедилар. — Йўқ! Аллоҳга қасам! У аёл боласини асло ташламайди, - дедик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: — Аллоҳ бандаларига мана шу аёлнинг боласига раҳм қилишидан кўра раҳмлироқдир, – дедилар».