Product Summery
Барчамизга маълумки, ҳайдовчи билиши керак бўлган асосий қоида бу йўл ҳаракати қоидасидир. Бироқ уни бузилишида айбланиб инспектор томонидан баённома тузилса, ҳайдовчи ўз ҳуқуқларини билмаганликлари сабабли ўз айбсизлигини исбот қила олмай, маъмурий жавобгарликка тортилади ёки бўлмаса Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимига нисбатан қўпол муомала қилиб бошқа ҳуқуқий оқибатларини келтириб чиқаради Ушбу қўлланмада ҳайдовчига қонунда белгиланган ўз ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда баённомани қандай тўлдирилиши юзасидан тавсиялар берилган. Уз нуқтаи назарини амалдаги қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда қандай баён этилиши кераклиги мисоллар орқали тушунтирилган. Ушбу қўлланма ҳайдовчиларнинг ўз ҳуқуқларини билишига, шу билан бир қаторда юзага келган муаммоли вазиятни адолатли ҳал этилишига катта ёрдам беради деб умид қиламиз.