Product Summery
Азиз диндошим! Қўлингизда турган ушбу китобни Муҳаммадий тарихнинг муҳим саналарини ўз ичига олган навбатдаги солнома шаклидаги сийрат китоби экан, деб ҳисоблашга шошилманг. Ушбу китоб шайх Софийюрроҳман Муборакфурийнинг дунёга машҳур "ар-Раҳиқул ал-махтум" номли сийрат китобларининг мухтасар шакли бўлиб, уни маъноларини сақлаб қолган ҳолда ҳажман қисқартириш ишлари шахсан муаллиф рахимаҳуллоҳ томонидан амалга оширилган. Китобни ўқир экансиз, саҳиҳ ҳадислар ҳамда ишончли тарихий фактларга асосланган, жозибадорлиги, айни пайтда содда услуби билан ўқувчиларни ўзига ром этган мазкур китоб бежизга Бутунжаҳон Исломий Робитасининг сийрат йўналишидаги энг олий мукофоти совриндори бўлмаганига ишонч ҳосил қиласиз. Шундай экан, муҳтарам диндошим, пок набавий сийрат булоғининг раббоний қатраларидан яна бир бор баҳраманд бўлишга марҳабо!