Product Summery
Расулуллоҳ алайҳиссаломни таниш ва суннатларига эргашиш динимиз асоси ва таянчларидан биридир. Шу боис у зотнинг ҳаётлари ва сийратларини ўрганиш ва билиш ҳар бир мўмин-мусулмон киши зиммасидаги муҳим вазифадир. Бу иймонни чархлайди, ахлоқни сайқаллайди, қандай яшашни ўргатади. «Шамоилул Мустафо» китоби сийратга оид бошқа асарлардан ўз услуби ва баён йўналиши билан алоҳида ажралиб туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насабларига оятларда қандай ишоралар борлиги, Аллоҳ таолонинг Ўзи у зотни қандай улуғлагани, бу улуғлаш Қуръони Каримда қандай ўз ифодасини топгани ва бошқа масалалар оят ва ҳадислар билан боғлаб исботланган. Ишонамизки, ушбу китоб ҳам азиз сийрат мухлисларининг севимли ҳамроҳларидан бирига айланади.