Тафсири Ирфон 1-2-3-4-5-6 жузлар (A4.5 қаттиқ)

1 100 000 сум

Product Summery

Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг муборак каломи, Ислом динига оид барча ҳукмларнинг асосий ва биринчи манбаидир. Қуръони Каримни яхши билмаган, тушунмаган кишиларнинг асл ҳидоят йўлидан, ҳақ йўлдан чалғишлари, турли оқим ва ҳаракатларга алданиб қолишлари, миссионерлар ва сохта мазҳаблар таъсирига тушиб қолишлари осон кечади. Шунинг учун халқимизни иложи борича Қуръони Карим билан яқиндан таништириш, унга бағишланган асарларни кўпроқ тарғиб қилиш ҳозирги пайтдаги муҳим вазифалардан саналади. Қуръони Карим маъноларининг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий (Алимов) томонидан қилинган ўзбекча таржимаси ва тафсири шу йўлдаги камтарона уринишлардан бири. Қўлингиздаги Қуръони Каримнинг ушбу маънолар таржимаси ва тафсири бошқаларидан шу билан фарқланадики, унда оятлар маъноси замондош ўқувчиларимизга иложи борича тушунарли, содда ва равон бўлишига ҳаракат қилинди.

Ushbu kitob hozirda mavjud emas!!!

O‘xshash kitoblar