Product Summery
Оламларни йўқдан бор қилган, инсониятни иймон ва илм нури билан шарафлаган, Ўзининг буюк Каломида «Албатта, Сиз улуғ хулқ узрадирсиз», (Қалам сураси, 4-оят) дея маҳбуб Пайғамбарини мақтаган Аллоҳ таолога У Зотнинг улуғлиги ва жалолатига му-носиб ҳамду санолар бўлсин! Бутун коинотга раҳмат, қалблар табиби, зулматларни ёритувчи машъала, олий фазилатлар соҳиби ва пайғамбарлар хотами бўлмиш сарвари олам ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг пок оила аъзоларига, Ислом динини бизгача соф ва омонат ила етказган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлида жон ва молларини фидо қилган улуғ асҳоби киромга Аллоҳ таолонинг мукаммал, гўзал ва доимий салавоту дурудлари бўлсин!