Product Summery
Жисмимизда оғриқ турса, зудлик билан шифохонага чопамиз, дарддан халос бўлиш учун эса шифокор тавсия этган дориларни кечиктирмай истеъмол қиламиз. Жисмга эътибор берганимиз яхши, бироқ тирикликнинг жавхари бўлган руҳимизни ҳам унутиб қўймаслигимиз керак. Мутолаасига ошиқаётганингиз ушбу китоб айнан муолажага муҳтож руҳимизни даволашга хизмат қилади Муаллиф ушбу асарни руҳий зўриқишларга қарши рецепт ўлароқ таълиф этиб, муолажа воситалари фақатгина Исломда эканини таъкидлайди. Ўйлаймизки, ушбу асар муолажага эхтиёжи бор руҳларни хеч қандай оғриқ-машаққатсиз даволаб, соғломларини эса янада тетиклаштиришга ёрдам беради