Product Summery
Сир эмаски, гўзал ахлоқ имоннинг мустаҳкам таянчи ва ҳақиқатидир. Одамларнинг одоб - ахлоқи, маънавияти қанча юксак бўлса, жамоат ҳам шунча комил бўлади. Шундан келиб чиқиб, жамиятга нафи тегишини хоҳлаган ҳар бир инсон ўзининг хулқ - атворини қатъий назоратга олиб, уни яхшилашга ҳаракат қилмоғи лозим. Шунинг учун ҳам инсонлар қалбида гўзал фазилатларни уйғотиш, одоб - ахлоқини яхшилаш ва уларнинг нафсини ҳар хил ёмонликлардан тозалашга кўмаклашиш ниятида ушбу китобни ёзиш зарурати пайдо бўлди. Мазкур асарнинг ана шундай улуғ мақсадларга васила бўлишини, кишиларнинг хулқ - атворларини яхшилашга хизмат этишини Аллоҳдан умид қиламиз.