Лаббай, АЛЛОҲИМ, лаббай! (А6, юмшоқ) 175 бет

32 000 сум

Product Summery

Азиз биродар! Ҳар бир амали алоҳида ибодат ҳисобланган, шарафли ва масъулиятли умра сафарингиз муборак бўлсин! Сиз Аллоҳнинг назари тушган икки муқаддас шаҳар — Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара сари йўл олмоқдасиз! Шундай экан, мазкур сафарнинг, бу табаррук маконнинг аҳамиятини англаб, бир неча кунгина давом этадиган мусофирликни ғанимат билинг! Умрага отланган ҳар бир мусулмон бу ибодат асносида бажариладиган амалларни яхши билиб олиши зарур. Ушбу қўлланма айни шу мақсадда тайёрланган бўлиб, унда умра қилиш тартиби, умранинг одоблари ҳамда умра қилувчилар сақланиши керак бўлган ишларни содда ва тушунарли тилда баён қилишга ҳаракат қилдик. Сафар давомида бу қўлланмада кўрсатилмаган бирор вазият юзага келиб қолса, Аллох таолонинг «Билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг» деган амрига биноан, гурух бошлиқларидан, элликбошилардан сўраб, билиб олишингизни тавсия қиламиз. Қадрли диндошим! Аллоҳ таоло ушбу буюк ибодатни Ўз даргоҳида хусни қабул айласин, барча дуоларингизни ижобат этсин, Қиёмат куни мазкур сафарингизни фақат ва фақат фойдангизга хужжат қилсин!

Ushbu kitob hozirda mavjud emas!!!

O‘xshash kitoblar