Product Summery
Дуо — ибодатнинг мағзи. Дуони канда қилмаган банда унинг ижобатига албатта эришади. Одамзот дуосиз, илтижосиз яшай олмайди. Банда доимо Парвардигордан бир нарсани истаб, бир нарсани хоҳлаб туради. Дуо Аллоҳ таолога олиб борадиган, Яратганни эслаб туришга чорлайдиган ибодатдир. Халқимиз: “Ёмғир билан ер кўкарар, дуо билан эл кўкарар” деган. Дуо олган, дуо қилган кишилар юксак даражаларга эришадилар. Дуонинг тартиб-қоидалари, илтижонинг хусусият ва фазилатини ўзида мужассам этган ушбу китобимиз, мўмин-мусулмонларга манфаатли бўлади. Иншааллоҳ!