Катта ўйин (икки империя тўқнашуви) (А5, юмшоқ) 744

87 000

product summery

Марказий Осиёнинг бугунги харитасини чизиб берган «Катта ўйин" ҳақида эшитганмисиз? Бу минтақадаги хонликларни ўзига вассал ва мустамлакага айлантириш учун икки қудратли империя - Чор Россияси ва Британия ўртасида кечган кураш "Катта ўйин"га асос бўлди. Қўлингиздаги ушбу китоб минтақада қарийб бир аср давом этган сиёсий ўйинлар, қонли жанглардан ҳикоя қилади. Ҳикоя бўлганда ҳам воқеаларни ўз кўзлари билан кўрган шоҳидларнинг ҳикоялари. Геосиёсий бир ўйин тарзида кечган бу курашда томонлар ким кўпроқ ва каттароқ ҳудудни эгаллаш пайида эди. Чор Россияси Ҳиндистонга чиқиш, инглизлар тасарруфидаги ҳудудни ўзиники қилишни кўзласа, Британия империяси бунга гоҳ буфер давлатлар яратиш, гоҳ Ҳиндистон мулки чегараларини кенгайтириш орқали қарши туради. Россия ҳам инглизлар эгаллаб олмасидан бурун хонликларни ўз империясига қўшиб олишга ошиқади. Буюк британиялик ёзувчи, тарихчи ва журналист Питер Ҳопкирк Марказий Осиё ва Кавказга бир неча бор хизмат сафари билан келган. У олиб борган тадқиқотларнинг катта қисми Британия кутубхонасининг Ҳиндистон ишлари бўйича архивида сақланади. Ҳопкиркнинг "Катта ўйин: икки империя тўқнашуви" асари илк бор 1990 йилда чоп этилган..

Soni