product summery
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бошлаган ишимиз ниҳоясига етиб, бу азизлар Қурбон ҳайитида ушбу китобни тугаллаб, ҳузуримга олиб келишди. Китобни Айюбхон домлага бериб, таҳрир қилдириш лозимлигини айтдим. Мана, бир неча таҳрир ва тузатишлар киритганимиздан сўнг сиз азизларга ушбу китобни тақдим қиляпмиз. Уни ўқигач, турли-туман асоссиз гапларга ишониб, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида нотўғри фикрда юрганлар ўз фикрларидан қайтишларини ва аслида ҳақиқат нимада эканини билиб, улуғ зотлар ҳақида яхши гумонда бўлишларини Аллоҳдан умид қилиб қоламиз. Аллоҳ барчаларимизга тўғри йўлни кўрсатишини ва уламоларни ҳурмат қилиб, уларнинг изларидан боришимизни насиб айласин! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Тошкент, 2014 йил 5 октябрь.