Asosiy kontentga o'tish

Bosh sahifa / Kitoblar / Ҳадислар / Зухд ва хаё (исломнинг мадори бўлган ҳадислар) (А5, yumshoq) 176 bet

Зухд ва хаё (исломнинг мадори бўлган ҳадислар) (А5, yumshoq) 176 bet

Зухд ва хаё (исломнинг мадори бўлган ҳадислар) (А5, yumshoq) 176 bet

Muallif: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Nashriyot: Hilol-Nashr

Sahifalar soni: 176

Muqova: Yumshoq

Alifbo: Ўзбек

Kitob tili: Ўзбек

Bo'lim: Ҳадислар

1

Tavsif

Исломнинг мадори бўлган ҳадислар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин! Маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавотлар ва дурудлар бўлсин! «Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» деб номланган силсиламизнинг биринчи, иккинчи ва учинчи рисолаларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мужтаҳид уламолар томонидан Исломнинг мадори деб тан олинган тўртта ҳадиси шарифларини имконимиз борича ўрганган эдик. Ушбу рисолада Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган ҳолимизда аввал бошлаган ишимизни баҳоли қудрат давом эттириш ниятидамиз. Бу ожизона ишимизда Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи мададкор бўлсин! «Исломнинг мадори бўлган ҳадислар шарҳи» деб номланган силсиланинг аввалги уч рисоласида «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир», «Ҳалол очиқ-ойдиндир», «Дин насиҳатдир» ва «Киши Исломининг гўзаллиги» ҳадислари қўлдан келганича шарҳ қилинди. Мазкур тўрт ҳадиси шариф ҳам мусулмон банда ҳаётининг кўпгина соҳаларини ўзига қамраб олган эди. Уларда фиқҳ, руҳий тарбия ва бошқа соҳаларда сўз юритилди. Жамият ҳаётидаги турли ҳолатларга оид масалалар хусусида баҳс кетди. Ушбу рисоламизда ўрганмоқчи бўлиб турган ҳадиси шарифларда баҳс юритиладиган мавзулар аҳамият жиҳатидан аввалги тўрт ҳадиси шариф савиясига яқин бўлса ҳам, қамров жиҳатидан ҳар бир ҳадиснинг мавзуси билан чекланади. Ушбу ри-соладаги биринчи ҳадис зуҳдга, иккинчиси ҳаёга бағишлангандир.

Izohlar

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Sizga yoqishi mumkin