
Mamlakatlar Italiya (mening dunyo bo'ylab do'stlarim bor) (A5, yumshoq) 64 bet
Ishik Fatma
Bosh sahifa / Kitoblar / Бестселлер тўпламлар / Холид ибн Ал-Валид енгилмас қўмондон (A5, qattiq) 688 bet

Muallif: Али Иброхим Акрам
Nashriyot: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
Sahifalar soni: 688
Muqova: Qattiq
Alifbo: Ўзбек
Kitob tili: Ўзбек
Bo'lim: Бестселлер тўпламлар
Ислом дини учун олиб борилган жанглар ўзининг ёрқинлиги ва ғалабаларга бойлиги билан жанг санъати тарихига бемисл ҳисса қўшган. Истеъдодли мусулмон қўмондонларининг жасорати ва маҳорати эса ҳеч кимга сир эмас. Лекин, шунга қарамай, дунёда ислом жанг тарихи ҳақида жуда кам маълумотлар бор. Ҳеч бир ҳарбий мутахассис мусулмонлар иштирокидаги машҳур жанглар тарихи ҳақида тадқиқотлар олиб бориб, далилларни синчиклаб ўрганмаган ва улар ҳақида батафсил маълумот ёзмаган. Умуман олганда, бундай тадқиқотлар олиб бориш учун жиддий уринишлар ҳам бўлмаган. Бу мавзу шу вақтгача ҳеч ким томонидан ёритиб берилмаган. Покистонлик тадқиқотчи генерал-лейтенант А.И.Акрамнинг «Холид ибн ал-Валид» асари мазкур бўшлиқни тўлдиришга хизмат қилади. Ушбу асар, аввало, муаллифнинг аниқ тарихий манбаларга асослангани, қолаверса, жанг бўлиб ўтган ҳудудларни шахсан бориб кўриб, хариталарини шакллантиргани, исломнинг дастлабки, муҳташам йилларида содир бўлган жанглар ва воқеаларни жонли тарзда тавсифлагани билан аҳамиятлидир. Китобхон мутолаа давомида Холид ибн ал-Валид ҳаёти ва ҳарбий муваффақиятлари билан танишар экан, муҳим бир масаладаги аниқ ечим, яъни айрим муаллифларнинг мусулмонлар ҳарбий тактика ва маълум тартибдаги ҳаракатлар ҳақида билишмаган, бу ҳақда Расулуллоҳнинг (с.а.в.) вафотидан кейинги ҳарбий тўқнашувларда уларга қарши жанг қилган византияликлар ва форслардан ўрганишган, деган қарашлари асоссиз эканига амин бўлишади.
0 dona xarid qilish mumkin