
Mamlakatlar Italiya (mening dunyo bo'ylab do'stlarim bor) (A5, yumshoq) 64 bet
Ishik Fatma
Bosh sahifa / Kitoblar / Қуръон ва тафсирлар / Тафсири Ирфон 1-2-3-4-5-6 жузлар (A4.5, qattiq)
.jpg&w=3840&q=75)
Muallif: Усмонхон Алимов
Nashriyot: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи
Muqova: Qattiq
Alifbo: Ўзбек,Араб
Kitob tili: Ўзбек,Араб
Bo'lim: Қуръон ва тафсирлар
Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг муборак каломи, Ислом динига оид барча ҳукмларнинг асосий ва биринчи манбаидир. Қуръони Каримни яхши билмаган, тушунмаган кишиларнинг асл ҳидоят йўлидан, ҳақ йўлдан чалғишлари, турли оқим ва ҳаракатларга алданиб қолишлари, миссионерлар ва сохта мазҳаблар таъсирига тушиб қолишлари осон кечади. Шунинг учун халқимизни иложи борича Қуръони Карим билан яқиндан таништириш, унга бағишланган асарларни кўпроқ тарғиб қилиш ҳозирги пайтдаги муҳим вазифалардан саналади. Қуръони Карим маъноларининг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий (Алимов) томонидан қилинган ўзбекча таржимаси ва тафсири шу йўлдаги камтарона уринишлардан бири. Қўлингиздаги Қуръони Каримнинг ушбу маънолар таржимаси ва тафсири бошқаларидан шу билан фарқланадики, унда оятлар маъноси замондош ўқувчиларимизга иложи борича тушунарли, содда ва равон бўлишига ҳаракат қилинди.
0 dona xarid qilish mumkin