
Stereometriya IDC (A4, yumshoq) 160 bet
Mualliflar jamoasi
Bosh sahifa / Kitoblar / Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлари / Қиссасул анбиё I-II-III-IV китоблар (A5, qattiq)

Ислом оламида Ибн Касир номи билан машҳур бўлган Ҳофиз Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи илмий, ижодий фаолияти давомида фиқҳ, калом ва тафсир илмларига оид ўнлаб асарлар битганлар. Хусусан, 8 жилддан иборат «Тафсирул Қуръонил азим» номли тафсир китоби ҳамон аҳли илм учун муҳим қўлланма бўлиб келмоқда. Шунинг учун ҳам машҳур олимлардан бири Довудий раҳимаҳуллоҳ: «Ибн Касир олим ва ҳофизларнинг улуғи ҳамда муфассирларнинг суянчиғидир», дейдилар. Дарҳақиқат, қўлингиздаги тўрт жилддан иборат «Қиссасул анбиё» китоби ҳам диний илм тадқиқотчилари учун қимматли манбадир. Китобда пайғамбарлар (алайҳимуссалом) тарихи, у зотларнинг босиб ўтган ибратли ва машаққатли ҳаётлари Қуръон карим оятлари ва муборак ҳадислар асосида баён қилинган. Улуғ пайғамбарларнинг ажиб қиссаларини ўқир экансиз, инсон табиатининг, руҳиятининг нақадар мураккаб эканини англагандек бўласиз.
1 dona xarid qilish mumkin