.jpg)
Бахтиёр оила (A5, qattiq) 528 bet
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Bosh sahifa / Kitoblar / Маърифий асарлар / Бозор ва унга боғлиқ масалалар (А5, yumshoq) 104 bet

Muallif: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Nashriyot: Hilol-Nashr
Sahifalar soni: 104
Muqova: Yumshoq
Alifbo: Ўзбек
Kitob tili: Ўзбек
Bo'lim: Маърифий асарлар
Ҳар бир инсон турмуш тақозоси ила ҳаётида доимий равишда молиявий муомалаларга дуч келади ва бу муомалаларда иштирок этади. Айни шу муомалалар одамларнинг кўп вақтини ва фаолиятини ўз ичига олади. Молиявий муомалалар тартибга солинмаса, уларнинг қоидалари бўлмаса, кишилар орасида келишмовчиликлар кўпайиши аниқ. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бу ишни Ўз зиммасига олган ва умумий таълимотларни баён қилиб берган. Сўнгра Пайғамбаримиз алайҳиссалом орқали бу ишларнинг тафсилотини йўлга қўйган. Шу тариқа савдо сотиққа оид исломий ҳукмлар мусулмонлар ҳаётига татбиқ қилинган. Исломдан олдинги даврдаги бу борада шаклланган нотўғри ҳукмлар бирин-кетин бекор бўла бошлаган. Кейинчалик фуқаҳоларимиз ушбу мавзуда келган оят ва ҳадислардан чиқадиган ҳукмларни тартибга солиб, ижтиҳод даражасига етмаган мусулмонлар учун уларга ёрдам тариқасида осонлаштириб, тушунтириб беришган. Ҳозирги кунимизда одамлар орасида молиявий муомалаларда турли келишмовчиликлар, уруш-жанжаллар ва маҳкамабозликлар чиқаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу каби нохуш ҳолатларни камайтириш учун нима қилиш лозим? Бизнингча, шариатимизда кўрсатилган таълимотларни яхшилаб ўрганиб, уларга амал қилиш зарур.
46 dona xarid qilish mumkin