product summery
Юртимиз истиқлолга эришгач, халқимиз асрлар оша эътиқод қилиб келаётган муқаддас Ислом дини борасида Ватанимиз ва жаҳон уламолари томонидан таълиф этилган асарларни ҳар томонлама илмий ўрганиш, тадқиқ этиш ва халқимизга соф ҳолда етказишга кенг йўл очилди. Айниқса сўнгги йилларда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўлларини, сийратларини, ҳадиси шарифларини ўрганишга ва улар асосида баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган кўплаб асарлар ёзилиб, таржима этилаётгани қувонарли ҳолдир. Ана шундай асарлардан бири Саййид Муҳаммад Ҳасанийнинг «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари» асаридир..