Муқаддас Қуддус (A5,қаттиқ) 344 бет

95 000

product summery

Ушбу китоб тарихий романлари ила дунёга машҳур адиб Талҳа Уғурлуэлнинг қаламига мансуб бўлиб, унда муқаддас Қуддус шаҳрининг пайдо бўлишидан токи бугунги кунга қадар бошидан кечирган воқеалар тарихийлик асосида батафсил ёритилган. Маниса Демиржилик бўлган Талҳа Уғурлуэл 1997 йилда Манисадаги Жалол Баяр университетининг тарих факултетини тугатди. 8 йил давомида хусусий радиоларда тарих ҳақида дастурлар олиб борди. Маҳаллий ва чет эл журналларида бир қанча мақолалари чоп этилган бўлиб, «Дунёни бошқарган султон Қонуний», «Қонунийнинг ақлли ўйинлари», «Тарих тиббиётни гапиртирди», «Тарих тиббиётни гапиртирди-2». «Сарой қадриятлари», «Чаноққалъа жанглари» ва «Саёҳат раҳбари», «Маконлар ва воқеалари билан Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари», «Усмонлининг юрагини кутганлар», «Усмонлининг сирлари», «Усмонлиларнинг асари Эдирна», «Бир даҳонинг излари», «Абдулҳамидхон II пойтахтнинг сўнгги соҳиби» / «Абдулҳамидхон II», номли китобларнинг муаллифидир. Бундан ташқари, Чаноққалъа, Эдирна, Қонуний, Макка ва Мадина тарихи билан боғлиқ илмий изланишлар олиб борди. Олим бир қанча асарларга муҳаррирлик қилди: «Муқаддас омонатлар», «Темур тузуклари». «Барбарос Ҳайриддин Пошонинг хотиралари» ва «Ҳарб мажмуаси» асарлари шулар жумласидандир. Уғурлуэл туризм агентликларида режиссёрлик фаолиятини олиб бориш жараёнида маҳаллий ва чет эллик гуруҳлар билан дунёнинг бир қанча мамлакатларига саёҳатларни амалга оширди. Америкадан Ямангача, Въетнамдан Босниягача бир қанча мамлакатларда олиб бораётган таълим машгулотларини Туркияда ҳам олиб боряпти. Ҳозирда Ғозий университетининг Тарих факультетида академик илмий фаолиятини давом эттиряпти..

Soni