Меърожда фарз бўлган ибодат (A5,қаттиқ) 167 бет

40 000

product summery

«Меърожда фарз бўлган ибодат» (Намозга муҳаббат уйғотувчи ҳикоя ва ҳикматлар) НАМОЗГА МУҲАББАТ ВА РАҒБАТНИ ЗИЁДА ЭТУВЧИ КИТОБ «Намозни мукаммал адо этингиз...!» деб бандаларига намозни адо этишга буюрган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин! «Намознинг калити – таҳорат, жаннатнинг калити намоз» деб умматларига жаннатнинг калити хабарини берган Аллоҳнинг Расулига дуруду салавотлар бўлсин! Намоз – Аллоҳ таоло бандаларига фарз қилган ибодатлардан, динимизнинг рукни ва устунларидан бири. Намоз банданинг Аллоҳ берган беҳисоб неъматларга шукронаси ҳамдир. Намоз бандани Аллоҳ таолонинг амрига итоат, У Зотнинг Ўзигагина бандалик изҳор қилишнинг кўринишидир. Унда банда Робби билан ёлғиз қолиб, у зотга муножот қилади. Шу боис Аллоҳ таоло Куръони Каримда айнан иймон келтирган мўминларга намозни адо этишни буюриб бундай марҳамат қилади: «(Эй Муҳаммад), иймон келтирган бандаларимга айтинг, намозни мукаммал адо этсинлар...» (Иброҳим сураси, 31-оят). Демак, Аллоҳ таолога иймон келтирган мўминлар намозни мукаммал, ўз вақтида хушуъ-хузуъ ила адо этишлари лозим экан. Айтиш керакки, шу пайтгача юртимиз китобхонлари учун намоз, унинг аҳкомлари ва унга боғлиқ масалаларга оид жуда кўплаб китоблар нашр этилди, ками қолмади десак, муболаға бўлмайди. Аммо узоқ йиллардан бери энг улуғ ибодат - намознинг мўмин банда ҳаётида тутган ўрни нақадар қадрли ва муҳимлигини ўтган солиҳлар ҳаёти асосида баён этувчи содда, равон тилда ёзилган, намозга муҳаббат уйғотувчи ҳикоя ва ҳикматларни ўз ичига олган китобларга эҳтиёж сезиларди. Муаллиф Нозимжон Иминжонов томонидан тайёрланган «Меърожда фарз бўлган ибодат» номли китоб айнан ушбу йўналиш ва мавзуда ёзилган бўлиб, китоб намоз ўқиш тартиби, одоблари тўғрисида эмас, балки намознинг улуғ ибодат эканлиги, хушуъ-хузуъ билан ўз вақтида адо этиш лозимлиги ва бу борада намуна бўлган салафи солиҳларнинг намоздаги ҳолатларидан мисоллар келтирилган. Китоб икки қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи қисмида Аллоҳ таолонинг уйлари бўлмиш – масжидлар фазли, жамоат намози, масжид қуриш савоби, масжидга эрта бориш фазилатлари каби мавзулар ёритилган. Китобнинг иккинчи асосий қисмида эса намознинг аҳамияти, ушбу ибодат ҳақида келган ояти карима ва ҳадиси шарифлар шарҳи, намозни хушуъ-хузуъ билан адо этиш омиллари, намознинг диний, тарбиявий, шахсий, сиҳҳий, ижтимоий ҳамда бошқа кўплаб фойдалари атрофлича баён этилган..

Soni