Омад ва бахтга саёхат (А5, юмшоқ)

  • Nashriyot: Adabiyot Uchqunlari
  • Bo‘limi: Бизнес
  • Muallifi: Жим Рон
7 000

product summery

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда, барча жабҳаларда бўлгани каби, бошқарув тизимини ислоқ қилиш, давлат вазифаларини жамоат ташкилотларига босқичма-босқич ўтказиш, яъни «кучли давлатдан кучли жамият сари» ижтимоий-сиёсий ғоясини амалга ошириш борасида Жим Роннинг мазкур китоби айни муддаодир. Маълумки, жаҳон тажрибасида маҳалла деб аталувчи ягона, бетакрор бошқарув институтини шакллантириб, унинг замирида пойдевор бўлган интеллектуал ёшларни тарбиялаш илк бор бизнинг юртимизда пайдо бўлган. Юртбошимиз ўз маърузаларида ва нутқларида, кенг жамоатчилик билан учрашувларида «XXI аср интеллектуал авлоднинг замони», дея қайта-қайта уқтирадилар. Қўлингизда тутиб, сиз варақлаб танишаётган «Омад ва бахтга саёҳат» китоби жамиятимизнинг сиёсий-иқтисодий, ижтимоий ва маънавий ҳаёти ҳақида бир лаҳзага тўхтаб ўйлаб кўришга ундайди. Шунингдек, бугунги кунда ёшларимизнинг мустақил ҳаётга қадам қўяётган муҳим дақиқаларида ундаги маслаҳатларни босқичма-босқич ўз ҳаётига тадбиқ этишга чорлайди. Кейинчалик уни глобалланггириш режаларини ўргатиб боради. Бу китобда Сиз ўзингиз билан суҳбат қурасиз. Юрагингиз тубидаги армон, орзу, бахт ва омад калитини қали қам топганингизга ишонмасангиз, «Омад ва бахтга саёқат» китобини ўзингизга ҳамроҳ қилиб олинг. Сизга бахт ва омад қамиша ёр бўлсин, азиз китобхон..

Soni