product summery
Ҳар нарса ўз вақтини кутади. На гул ўз вақтидан олдин очилади, на қуёш вақтидан олдин чиқади. Бироз сабр қилинг: сизники бўлган сизга қайтади. ХХИ асрда дунёнинг бошига нималар келганини Мавлоно кўрсайди,ажобо, нималар ҳақида ўйлаган бўларди? Ушбу шиддатли асрда дуч келган муаммоларимизнинг ечимини топишимиз учун қандай йўл-йўриқ кўрсатарди? Ҳакан Менгюч ҳам ушбу китобида айнан мана шу муаммоларнинг ечимини излайди. Буюк мутафаккир бўлган Мавлоно асримизнинг азобланаётган руҳларига саккиз юз йил олдиндан нидо қиляпти. Уларга 21 та олтин қоидани эслатяпти. Ҳеч бир муаммонинг чорасиз ва ечимсиз эмаслигини, ҳар бир дарднинг ичида давоси яширинганини такидлаяпти. Хўш бу давони топиш мумкинми? Тўғри ердан изланса,албатта,мумкин... Тўғри ерни биладиган қалб кўзини уйғотиш вақти келди... Излаган хазинангиз айнан ҳозир турган жойингизда..