product summery
Бизнес оламига кўз ташласангиз, кўпгина тадбиркорларнинг муваффақиятсизликка учраганига гувоҳ бўласиз. Уларнинг кўпчилиги ёки рақобатга дош бера олмай, ёки нотўғри режалаштириш, ёки талаб ва таклифни ҳисобга олмаслик ва шу каби бошқа сабаблар туфайли муваффақиятсизликка юз тутган. Қўлингиздаги ушбу китоб - "Тежамкорлик стартапи" эса сизга юқорида айтилган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш билан бирга муваффақиятли бизнес яратиш механизмини ўргатади, яъни ўта мавҳум шароитда янги маҳсулотларни яратиш, бизнеснинг "туманли" оламидан ёрқин келажакни кўра олиш, маблағни тежаш, тезкор амалий тажрибаларни ўтказиш ва ўрганиш каби кўникмаларни шакллантиради. Шунингдек, ушбу китобда маҳсулотни ишлаб чиқариш даврни қисқартириш, ютуқларни оқилона таҳлил қилиш, мижозларнинг талабини ўрганиш, ишлаб чиқариш йўналишини тезкорлик билан ўзгартириш, минимал харажатли маҳсулотларни ишлаб чиқариш механизмини яратиш тўғрисида бир қанча тавсия ва маслаҳатлар бор. Бу китоб ҳозирги пайтда "Forbes" журнали мутахассислари томонидан тузилган "Энг зўр бизнес китоблар" рўйхатининг 8-ўрнини забт этган. Таржимонлар: Адалат Гаффарова, Эргашбой Матёқубов.