Ўзингга мехр ила (А5, юмшоқ)

38 000

product summery

"Ўзингга меҳр ила" китоби бу ўз-ўзини севишга янгича ва тўғри ташланган назардир. Ушбу китоб - медитация китоби бўлиб, инсонни ички суҳбатга чорлайди ва кўплаб бошқа овозлар орасидан унинг айнан ўз овозини эшитишига ёрдам беради.Ушбу китоб ўзига бефарқ бўлмаганлар учун. Узоқ вақт мобайнида ўзининг истакларини англамаган ва эътиборсиз қолдирганлар учун. Ўзининг ҳис-туйғуларини яширган, Ўзининг мавжудлигини қабул қилмаган ва ўзининг бетакрор жиҳатларини нима эканини билмаган, аммо бугун ўз-ўзига дўст бўлишни истаганлар учун. Ушбу китобнинг исталган саҳифасини очиб, елкангиздан тоғ ағдарилганини, нафасингиз енгиллашганини, фикрларингиз ойдинлашганини ҳис қилишингиз мумкин. Ва вужудингиз бўйлаб ўзингизга бўлган меҳрингизнинг тўлқинлари жўш уради. Китоб муаллифи журналист, LADY.TUT.BY собиқ бош муҳаррири ва Gnezdo.by блоги муаллифи Ольга Примаченко ўқувчиларга муҳим нарсалар ҳақида, яъни у ҳис-туйғуларингизни, истакларингизни ва танангизни борича қабул қилиш, мақсад ва чегараларни белгилаб олиш, ўз атрофингизда керакли маконни яратиш, шунингдек, дунё ва инсонлар билан ўзаро барқарор муносабатда бўлиш ҳақида сўзлайди. Китоб сўнггида эса ўқувчини 31 кунлик ўзини севиш амалиёти кутиб турибди. Таржимон: Муштарий Носирова.

Soni