product summery
Ян Парандовский (1895-1978) поляк адабиётининг таниқли намояндаларидан бири. «Ўт туташган осмон», «Мифология», «Олимпия доираси» каби асарлари, шунингдек, Оскар Уайльд тўғрисида «Ҳаёт қироли» ва Петрарка тўғрисида «Петрарка» романлари, ҳикоя ва эсселари билан машҳур. Бироқ у бадиий асарлари билан эмас, балки кўпроқ Илмий-оммабоп асарлари ҳамда биографик романлари туфайли шуҳрат қозонган. Адибнинг энг машҳур асари «Сўз кимёси» бўлиб, унда адабиётнинг бетакрор олами қизиқарли тарзда очиб берилган. Ўнлаб тилларга таржима қилинган асар китобхонга адабиётни чуқурроқ тушунишда жуда катта ёрдам беради. «Сўз кимёси» - ўн уч бобдан иборат бўлиб, унинг «Муқаддимаси» билан дастлабки икки бобини Озод Шарафиддинов, қолган ўн бобини Мирзаали Акбаров ўзбек тилига ўгирган..