product summery
Муҳаммад ат-Тафлисийнинг (XII-аср) «Комил ут-таъ бир» китоби Шарқда ёзилган барча таъбир китобларининг қаймоғини ўзида мужассам қилган ва асрлардан буён одамларнинг диққатини ўзига жалб этиб келаётган асарлардан биридир. Форсийда ёзилган катта ҳажмли бу асар узбек тилида биринчи марта эълон қилинмоқда. Асар кишининг руҳияти, жон ва руҳ масалалари, туш кўришнинг сирлари билан шуғулланувчи олимлар ҳамда туш таъбири билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Китоб Андижон вилояти Марҳамат туманида жойлашган етук олим ва шоир Мулла Ҳасанхон ибн Мулла Муҳаммад Иброҳим (Махдум Восилий, 1898-1979 й.й. ) номидаги маънавий «Мерос Маркази»нинг қўлёзмалар фондида сақланаётган 1904 йилда Бомбайдаги «Каримий» матбаасида чоп қилинган нусха асосида таржима қилинди..