product summery
Бу асар аслида ҳакимул умма – бутун уммат ҳакими бўлган шайх Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ тарафларидан урду тилида битилган бўлиб, уни нафақат толиби илмлар, балки бутун дунё олимлари эътироф этиб, ундан фойдаланишган. Бу асар фиқҳий масалалар ва исломий ақидаларни баён қилиш билан бирга, исломий ахлоқ-одобни ва муслималар учун гўзал намуналар қолдирган солиҳа аёллар ҳаётини ва азвожи мутаҳҳарот оналаримизнинг таржимаи ҳолларини, ҳамда хоссатан муслима аёлларга фойдали бўлган хонадон ва касб-ҳунар ишларидаги одоб-ахлоқни, шунингдек, даволаниш ва муолажаларни, қонун-қоидаларни ҳам баён қилади..